Россия ва Фаластин президентлари сешанба куни учрашади
Сешанба куни Россия президенти Владимир Путин курорт шаҳар — Сочида Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашади, — дейилади Кремль баёнотида.
Хабарда айтилишича, Путин ва Маҳмуд Аббос “Россиянинг Фаластин — Исроил можаросини ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатини ҳисобга олган ҳолда” икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масаласини, шунингдек Яқин Шарқдаги вазиятни ҳам муҳокама қилишади.
Эслатиб ўтамиз, Исроил — Фаластин можароси 1917 йили Британия ҳукумати машҳур Бальфур декларациясида “Фаластинда яҳудий халқи учун миллий турар-жой яратиш”га чақирган пайтдан бошланган.