Россия ва Беларусь паралимпиячилари қишки Олимпиадада қатнашади, фақат...
Халқаро паралимпия қўмитаси (IPC) ижроия қўмитаси қарорига кўра, Россия ва Беларусь давлатларининг спортчилари яна икки кундан сўнг бошланадиган қишки паралимпия ўйинларида IPC байроғи остида қатнашади.
Улар эришган натижалар, қўлга киритган медаллари умумжамоа кўрсаткичларида қайд этилмайди.
Бугун якунланган IPC ижроия қўмитаси қарорига биноан Россия ва Беларусь давлатлари паралимпия қўмиталари Халқаро паралимпия қўмитаси тизимида қолиш-қолмаслик масаласи қишки паралимпия ўйинлари якунлангандан кейин ўтказиладиган ташкилотнинг Бош Ассамблея йиғилишида овоз бериш йўли билан ҳал этилади.
Т.Рўзиев, ЎзА