Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия ва АҚШ вакили ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди
19:22 / 2021-12-22

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров AҚШ Россия билан хавфсизлик кафолати бўйича мулоқотни бошлашга тайёрлигини маълум қилди.

Россиянинг Сочи курорт шаҳрида Босния ва Герсеговина ташқи ишлар вазири Биссера Туркович билан учрашуви ортидан уюштирилган матбуот анжуманида Лавров, Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков ва AҚШ Миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Жейк Салливан ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтган.

Мулоқот чоғида дунёда бўлаётган сиёсий масалаларни Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) доирасида кўриб чиқиш керак, – деди Лавров.

Болқондаги вазиятга тўхталар экан, Россия Босния ва Герцеговинанинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ўз ичига олган Дайтон келишувини қўллаб-қувватлашини айтиб ўтган. Болқонда юзага келган барча муаммолар минтақавий даражада мулоқот орқали ҳал қилиниши кераклигини таъкидланган.

Улуғбек Маҳмирзаев