Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия ва АҚШ ўртасидаги стратегик қуролларни қисқартириш бўйича келишув муддати узайтирилади
12:49 / 2021-01-26

Россия ва АҚШ стратегик қуролларни қисқартириш бўйича келишув муддатини узайтиришга доир ишларга киришди.

Россия ташқи ишлар маҳкамаси расмий вакили Мария Захарова шу ҳақда маълум қилди, деб хабар тарқатган “РИА Новости”.  

“Бу борадаги ишлар фаол деёлмайман, бу амалий жараён, асосийси, иш бошланди”, деди дипломат.  

Эслатиб ўтамиз, 22 январда Оқ уй ракетага оид мазкур келишувни беш йилга узайтирилишини маъқуллаганди, Пентагон Россия билан бундай келишув АҚШ миллий манфаатларига мосгини маълум қилган.  

Россия федерация кенгаши эса, ҳужжат матни ўзгартилмаган тақдирдагина АҚШнинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирган.