Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия-Украина
11:46 / 2023-01-10

Турфа муносабатлар...

АҚШ Киевга қўшимча ҳарбий ёрдам, хусусан, “Bradley” жанговар машина ва ҳаво мудофаасига қарши тизимлар етказиб бериш йўли билан Украинадаги мавжуд жанговар вазиятни ўзгартиришга интилмоқда. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Нед Прайс маълум қилди.  

Вашингтон маъмурияти Украинага 2023 йил учун, шу жумладан,  ҳарбий ёрдам кўрсатиш мақсадида бюджетда кўрсатилган маблағларнинг ҳар қандай қисқартирилиши тўғрисидаги гапларни инкор этади. Бу ҳақда Оқ уйнинг хавфсизлик масалалари бўйича АҚШ президентининг ёрдамчиси Жейк Салливан хабар берди.  

“Конгресснинг қувватлови билан Украинага 45 миллиард доллар ёрдам маблағи ажратилган”, деб қўшимча қилди у.

Жанубий Африка Республикаси Мудофаа ва фахрийлар ишлари бўйича вазири Танди Модисе таъкидлашича, АҚШ Россия билан муносабатлари учун Африка мамлакатларига нисбатан босқин ўтказмоқда. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” газетаси маълум қилди.

“TRT” телеканалининг хабарига кўра, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған мамлакати Қора денгиз бўғозларида кемаларнинг ҳаракатларини тартибга соладиган Монтрё Конвенциясига тўлиқ риоя қилаётганини таъкидлаб, Украина можароси бошлангандан бери бўғозларда вазиятни таранглаштирмасликка эришди.  

Болгария Конституцион суди Халқ мажлиси (парламент)нинг 50 депутати берган даъвони кўриб чиқишни бошлади, деб ёзилди суднинг расмий сайтида.  

Болгариянинг социалистик партияси ва “Тикланиш” партияси депутатлари парламентнинг ноябрь ва декабрь ойларида Украинага ҳарбий ва ҳарбий техник ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарорининг Конституцияга зид эканини даъво қилишган.  

“Newsweek” журналига интервью берган Украинанинг Буюк Британиядаги элчиси Вадим Пристайко “Ғарб давлатлари Киевга муддати ўтиб кетган ҳарбий қурол-аслаҳаларни етказиб бермоқда”, деб баёнот берди.  

Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг баёнотига кўра, Ғарб мамлакатлари Киевга етарли даражада ёрдам етказиб бермаган.  

“Украинага ҳарбий ёрдам берган ҳамкорларимиздан миннатдормиз. Шу билан бирга, бир-биримизга тўғри гапни айтишимиз керак: ҳеч ким етарли даражада бу ишни бажармади”, деб ёзди вазир ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифасида.

Украина Бош вазири Денис Шмигаль Киевга молиявий ёрдамлар ҳақида гапириб, “2022 йилда  Киев Ғарб ҳамкорларидан 27 миллиарддан кўпроқ маблағ келиб тушди. Улардан энг кўпи АҚШга (1,1 миллиард доллар) тегишли”.

Ўтган йилнинг бир ярим ойида Украинага 20 минг трансформатор олиб келинди, деб маълум қилди Олий Рада депутати Ярослав Железняк.

“Уларнинг умумий нархи 11,3 миллион долларни ташкил қилади”, деди депутат.

 

Аброр ХОН, ЎзА