Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия – Украина
10:57 / 2022-12-16

“АҚШ Россия билан урушмаяпти ва у билан зиддиятга боришга интилмаяпти, аммо Украинага қанча зарур бўлса, шунча ёрдам беришни давом эттиради”. Бу ҳақда Пентагоннинг матбуот хизмати раҳбари, генерал Патрик Райдер маълум қилди.

“Қўшма Штатлар Украина ўзини ҳимоя қилиши учун кўмак кўрсатмоқда”.  

Райдер, шунингдек, украин фуқаролари ҳимояланиши учун мудофаа қуролларини ҳам етказиб бермоқда, деб хабар берди.  

Африка мамлакатлари Россия – Украина зиддиятидан хавотирда эканликларини билдирдилар. Улар бу можаро нафақат Киев, балки бутун халқаро муносабатлар тизимига таъсир қилади, деб таъкидладилар. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Вашингтонда ўтган Америка-Африка саммити якунлари бўйича брифингда айтиб ўтди.  

“Ҳудудий яхлитлик, мустақиллик, суверенитет – бу жуда муҳим. Бу барча учун катта аҳамиятга эга, аммо африкаликлар учун алоҳида эътиборли. Шунинг учун Украина атрофидаги низодан анча безовта эканликларини билдирдилар”, деди Бош котиб.  

Шунингдек, Блинкен ўтган ҳафта сенаторлар билан учрашганини эслатиб, икки фракция аъзолари ҳам Украинани тўла қўллаб-қувватлаш тарафдори эканликларини яна бир бор тасдиқладилар, деб баёнот берди.  

МАГАТЭ Бош директори Рафаэль Гросси ва Жанубий Корея Фан ва информацион-коммуникациялар технологияси вазири Ли Чжон Хо Сеулдаги учрашувда Украина АЭС атрофидаги вазият ва кичик реактор модулларини яратиш масалаларини муҳокама қилишди, деб хабар берди “Yonhap” агентлиги.  

Европа Иттифоқи давлат ва ҳукумат раҳбарлари Украинага 2023 йилда макромолиявий кўмак бериш дастурини тасдиқладилар. Бу ҳақда Европа кенгаши раиси Шарль Мишель Брюсселда ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди.  

“Украинага 18 миллиард евро маблағ ажратилди, ЕИ ўз сўзининг устидан чиқади”, деб таъкидлади у.  

ЕИ бу йил Украина учун жами 19,7 миллиард евро молиявий ёрдам кўрсатгани айтилади.  

Қўшма Штатлар кейинги йилда Германиядаги ўз базасида Украина Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларини ўқитиш ҳажмини оширади, ойига 800 ҳарбийни ўқитиш режаланган, деб ёзди “The New York Times” Оқ уйдаги манбаларига таяниб.  

“Бугунгача ҳар ойда 300 атрофида украиналик ҳарбий Германияда –  Графенвёр яқинида шаҳарда ўқитилди”.  

Февраль ойидан бери 3,1 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи шундай ўқув дастурини битирди.  

 

 

Аброр ХОН, ЎзА