Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия, Украина ва АҚШ вакиллари Абу-Дабида музокара ўтказади
14:20 / 2026-01-23

Россия, Украина ва АҚШ делегациялари 24 январь куни Бирлашган Араб Амирликлари Абу-Даби шаҳрида музокара ўтказади, деб хабар берган BBCнашри. Манбаларга кўра, бу Москва –Киев можароси бошлангандан кейинги илк уч томонлама учрашувдир.

Кремль Россия вакиллари музокарада қатнашишини тасдиқлади. Бу қарор Москвада РФ Президенти Владимир Путин билан АҚШ вакиллари ўртасида ўтган учрашувдан кейин қабул қилинган. Россия томони ушбу мулоқотни мазмунли ва фойдали, деб баҳолаган.

Украина Президенти Владимир Зеленский эса Давосдаги Жаҳон иқтисодий форуми доирасида журналистлар билан мулоқотда ҳудудий масала сулҳ йўлидаги асосий тўсиқ эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, муросага фақат Украина эмас, Россия ҳам тайёр бўлиши керак.

Абу-Даби мулоқотида Украина делегацияси таркиби Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши раҳбари Рустем Умеров, Президент маъмурияти раҳбари Кирилл Буданов, музокарачи Давид Арахамия ҳамда Бош штаб бошлиғи Андрей Гнатовдан иборат.

РФ делегациясига эса ҳарбий разведка раҳбари генерал Игорь Костюков бошчилик қилади.

Д.Ҳакимов, ЎзА