Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия - Украина уруши қурол-яроғ компанияларига қанча фойда келтирмоқда? (+видео)
11:54 / 2025-12-12

ЕИдаги қурол-яроғ ишлаб чиқарувчи компаниялар даромадининг ўсиши Россия – Украина урушига боғлиқ бўлиб қолаётир. Европадан ташқари дунёдаги йирик қурол-яроғ ишлаб чиқарувчиларнинг қурол сотиш ва ҳарбий хизматлардан тушган даромадлари бугунги геосиёсий таранглик авж олган шароитда рекорд даражага етди, деб хабар беради Евроньюс.

Стокгольм тинчлик муаммоларини ўрганиш халқаро институти маълумотларига кўра, қурол сотишдан тушган даромад 2024 йилда 5,9 фоизга ошиб, 679 миллиард долларга етган. Мутахассислар буни кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткич, дея баҳоламоқда.  

Жами даромаднинг ўсиши асосан Европа ва АҚШда жойлашган компанияларнинг савдо ҳажми кенгайиши билан изоҳланади.

2024 йилда Европадаги қурол ишлаб чиқарувчиларнинг камида 65 фоизи ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтирган ва 26 та компаниянинг умумий даромади 13,4 фоизга ошиб, 151 миллиард доллар фойда олган.

Энг катта ўсиш Чехиянинг Czechoslovak Group компаниясида кузатилди, яъни ўсиш 193 фоизни ташкил этган. Олинган даромад эса 3,6 миллиард доллардан ошган. Бу ўсиш Чехия ҳукуматининг Украинага артиллерия снарядлари етказиб бериш лойиҳаси билан боғлиқ. Компаниянинг ўтган йилдаги қурол сотишдан тушган даромадининг ярмидан кўпи Украинадаги урушдан орттирилган. Италиянинг иккита йирик компаниялари даромади ҳам 9,1 фоизга ўсиб, 16,8 миллиард долларни ташкил этган. Шулар қатори тўртта немис компаниясининг ҳам жами даромади 36 фоизга ошиб 14,9 миллиард доллар фойда кўрган.  

Қурол-яроғ савдоси кўпайган бўлса-да, Европада қурол-аслаҳа ишлаб чиқариш баъзи бир муҳим хом ашё турларига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Бу хом ашёларнинг айримлари олдин Россиядан олинган. Бугун эса вазият бошқача. Бундай ҳолат Евроиттифоқнинг мудофаа саноатини геосиёсий ва бозор хатарларига нисбатан заиф қилиб, тақчиллик хавфини кучайтиради. Шу сабабли, жорий йил сўнггида Европа Иттифоқи 2029 йилгача хом-ашё импортига бўлган боғлиқликни 50 фоизга қисқартириш режасини тақдим этди ва Европа ичидаги қазиб чиқариш лойиҳаларига сармоя киритишни бошлади.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/lWc8KfvHfOo?si=ASGozJoSMIEWRSsR" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Кенжа Бекжонов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА