Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия – Украина уруш бошланганига тўрт йил тўлди
22:35 / 2026-02-24

Бугун Россия ва Украина ўртасида кенг кўламли урушга тўрт йил тўлди. Икки давлат ҳам қурбонларнинг аниқ сонини расман эълон қилмаган. Баъзи маълумотларга кўра, ўтган аср 40-йилларидан бери Европада бўлиб ўтган энг ҳалокатли можаро сифатида эътироф этилаётган мазкур тўқнашувда икки томондан қарийб 2 миллион ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, яраланган ёки бедарак йўқолган.

Вашингтонда жойлашган Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази ҳисоб-китобига кўра, Россияда жами 1,2 миллион киши бевосита урушдан жабр кўрган, жумладан 325 000 киши ҳалок бўлган, Украинада эса жами 600 000 аскар сафдан чиққан, 140 000 одам қурбон берилган.

После 4 лет их страданий и героизма Европа должна сказать Украине  спасибо!»: в Париже тысячи людей вышли на марш к годовщине войны - RFI

 

Трамп иккинчи марта лавозимга киришганда бу “урушни бир кунда тугатиш” ҳақида ваъда берганди. Шунга қарамай, музокара ҳамон давом этяпти ва ҳозиргача натижа бергани йўқ. Зеро, Москва ва Киевнинг можарони бартараф қилиш бўйича эгаллаган позицияси бир-биридан тубдан фарқ қилмоқда. Россия Украинанинг Донбассдан тўлиқ воз кечишини талаб қиляпти, Украина эса бирор ҳудудий имтиёз беришдан қатъий бош тортмоқда.

РФ қурол ишлаб чиқаришни кўпайтираётган, мамлакат иқтисодиёти Ғарбнинг шафқатсиз санкцияси ва чекловидан азият чекаётган бир пайт, Украина мунтазам равишда хорижий ёрдам оляпти.

Завершение войны Украина Россия – политолог объяснил, почему не будет  мирного соглашения — Украина

Рамштайнда бўлиб ўтган сўнгги учрашувда Киев яна бир бор, бу гал тарихан энг йирик молиявий қўллаб-қувватловга сазовор бўлди: 2026 йил учун 38 миллиард доллар ажратилди. Бу маблағ турли хил қуроллар етказиб бериш, Украинада қурол ишлаб чиқаришни ривожлантиришга кўмаклашишни ҳам кўзда тутади. Ҳарбий ёрдамнинг салмоқли қисми Украинага етказиб бериш учун Америка қуролини сотиб олиш назарда тутилган “Устувор Украина талаблари рўйхати” (Prioritized Ukraine Requirements List – PURL ташаббуси орқали келади.

Шунингдек, урушнинг тўрт йиллиги муносабати билан бир неча давлат Киевга янги ёрдам тўпламини тасдиқлади. Масалан, Буюк Британия мамлакатдаги электр тармоғини муҳофаза қилиш ва таъмирлаш, қўшимча ишлаб чиқариш қувватларини рағбатлантириш мақсадида фавқулодда энергия таъминоти учун 26,9 миллион доллар беради. Бундан ташқари расмий Лондон фронт чизиғидаги жамоалар, эвакуацияга муҳтож шахслар ва ҳаво ҳужуми ёки ички кўчишдан жабр кўрганларга инсонпарварлик ёрдами учун 7,6 миллион доллар ажратди.

Ending the Russo-Ukrainian War: The Curious Fuss About Security Guarantees  | Cato at Liberty Blog

Дания  ҳам Украинага тахминан 30 миллион доллар миқдорида ёрдам кўрсатишини маълум қилган. Янги Зеландия эса Киевга 8 миллион доллар бермоқчи ва Россияга қарши санкцияни кенгайтириш ниятида. РФ нефти учун нарх чегараси 46,6 доллардан 44,1 долларгача туширилди, санкция рўйхатига 23 киши, 13 ташкилот ва 100 та кема қўшилди.

С.Раҳимов, ЎзА