Россия – Украина низоси: нефть саноатига ҳужумлар ва молиявий йўқотишлар
Украина Қуролли кучларининг РФ нефтни қайта ишлаш заводларига уюштираётган дрон ҳужумлари натижасида рус нефть саноати 11 миллиард доллардан ортиқ йўқотишга учраган, деб ёзмоқда “Bloomberg” нашри.
“Mains” суғурта компанияси бош директори ўринбосари Евгений Боровиковнинг маълум қилишича, дронлар орқали амалга оширилган ҳужумлар сабаб нефть ва газ соҳасидаги тўғридан-тўғри молиявий йўқотишлар 100 миллиард рублдан ошган.

Унинг таъкидлашича, йўқотилган даромадлар ва зарарлар ҳисобга олинганда, умумий йўқотиш ҳажми қарийб 1 триллион рублни ташкил этади. Бу эса АҚШ доллар ҳисобида 11,1 миллиарддан ортиқ маблағга тенг.
Таҳлилларга кўра, 2025 йил давомида Украина томонидан Россия нефть инфратузилмасига камида 184 марта ҳужум уюштирилган. Ушбу ҳужумлар нефтни қайта ишлаш заводлари, денгиз инфратузилмаси, нефть ташувчи танкерлар ҳамда қувур линияларини қамраб олган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА