Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия – Украина низоси: 2 март ҳолати
08:17 / 2026-03-03

Сўнгги бир сутка давомида Украина фронтида вазият асосан позицион хусусиятини сақлаб қолди. Икки томон ҳам дрон ва ракеталардан фаол фойдаланишда давом этяпти. Халқаро нашрлар февраль ойида ҳаво ҳужуми сезиларли кучайганини қайд этган.

Фронтдаги ҳолат

На тимчасово окупованих територіях Сили оборони уразили радіолокаційні  станції ЗРК С-300 - КиївВлада

Украина ҳарбий манбасига кўра, Киев қўшини Россия армиясининг бир неча ҳарбий объектига зарба берган. Жумладан, Донецк ва Запорожье йўналишларидаги радиолокация тизимлари ва дрон бошқарув марказлари нишонга олинган. Қайд этилишича, зарбалар оқибатида РФ армиясининг ҳаво мудофааси инфратузилмасига зарар етган. Шунингдек, Украина жанубидаги порт инфратузилмаси Россия ҳужумига учрагани ҳақида маҳаллий расмийлар маълум қилди.

 

Бойцы "Востока" за сутки уничтожили семь пунктов управления БПЛА ВСУ - РИА  Новости, 13.01.2026

Москва ҳарбий манбаси фронтда украин техникаси ва алоқа тизимларига зарба берилганини билдирмоқда. Рус нашрлари дронларга қарши янги ҳимоя воситалари жорий этилганини ёзмоқда. Шу билан бирга ҳаво мудофааси кучлари украин дронларини йўқ қилиш амалиётини давом эттираётгани қўшимча қилинган.

Президент Владимир Зеленский Россия томони уруш давомида минглаб “Shahed” русумли дронлардан фойдаланганини билдирди. Киев расмийлари дрон ва ракета ҳужумлари туфайли инфратузилмага нисбатан босим сақланиб қолаётганини таъкидлади.

Халқаро нашрлар нима ёзяпти?

AFP ёзишича, февраль ойида Россия томонидан амалга оширилган ракета ҳужумлари сўнгги уч йилдаги энг юқори даражага чиққан. “Reuters” таҳлилчилари эса уруш майдонида дронлар асосий қуролга айланаётганини қайд этиб келади.

The Defense Forces of Ukraine Attacked Over 54,000 russian Targets with  Drones in December – CinC Syrskyi | Defense Express

Халқаро ахборот агентликлари маълумотига кўра, Россия ва Украина ўртасидаги музокара ҳозирча ҳудудий масала сабаб мураккаб кечмоқда. Шу билан бирга Ғарб давлатлари Ураинани ҳарбий ва молиявий жиҳатдан қўллаб келмоқда.

Шундай қилиб, 1-2 март кунлари фронтда сезиларли ҳудудий ўзгариш кузатилмади. Асосий ҳаракат дрон зарбалари ва инфратузилмага қаратилган ҳужумлар билан боғлиқ кечди. Бундай усул фронтда тезкор силжишни таъминламайди. Аксинча, узоқ давом этадиган позицион тўқнашув эҳтимоли ошганини англатади.

Дилшод Ҳакимов, ЎзА