Россия — Украина музокарасининг навбатдаги раунди аҳамиятли бўлиши кутилмоқда
Россия ва Украина ўртасидаги музокаранинг навбатдаги — учинчи давраси икки давлат чегарасидаги Беловеж Пушасида бўлиб ўтади.
Украина делегацияси аъзоси, амалдаги “Халқ хизматкори” партиясининг Рададаги фракцияси етакчиси Давид Арахамия “Страна” нашрига берган интервьюсида учрашув бугун — 7 мартда, куннинг иккинчи ярмида бўлишини маълум қилган.
Россия делегациясидан Давлат думаси халқаро масалалар қўмитаси раҳбари Леонид Слуцкий ҳам ижтимоий тармоқ орқали музокара бугун давом этишини айтган.
Унинг фикрича, навбатдаги раунд, айниқса, муҳим.
“Эришилган айрим келишувлар парламент даражасида мустаҳкамланиб, кейин миллий миқёсда ратификация қилиниши лозим”, деди Слуцкий.