Россия - Украина музокарасининг иккинчи босқичи 4-5 февралга белгиланди
Хавфсизлик гуруҳи фаолиятининг бир қисми сифатида Россия ва Украина вакиллари ўртасидаги музокаранинг иккинчи босқичи 4-5 февраль кунлари Абу-Дабида бўлиб ўтади.
“АзерТАЖ” хабарига кўра, Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков учрашув дастлаб 1 февралга режалаштирилгани, аммо кейин жадвалга ўзгариш киритиш зарурати юзага келганини тасдиқлади. У Россия келишув бўйича мулоқотга очиқлигини таъкидлаб, жараённи мураккаб ва кўп қиррали, деб атади.
Кремль вакили сўзларига кўра, РФ ҳозирги позициясида қолади: агар Украина Президенти Владимир Путин билан музокара олиб боришга тайёрлигини билдирса, бундай учрашув фақат Москвада ўтиши мумкин.
Г.Сатторова, ЎзА