Россия – Украина музокараси муваффақияти эҳтимоли қандай?
Россия ва Украина делегациялари учрашувида ижобий натижага эришиш эҳтимоли бор ва мулоқот учун Истанбул танланиши ҳам бежиз эмас, деди Туркиянинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси (Ak Parti) ташқи алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари Иброҳим Халил Қўрқмас “РИА Новости” мухбирига берган интервьюсида.
– Дастлаб танлов мантиғига ойдинлик киритиш керак, – дейди агентлик суҳбатдоши. – Бу биринчи навбатда томонлар ишончи билан боғлиқ. Туркия зиддиятлар ҳал қилинадиган марказга айланмоқда. Яъни, муаммога барҳам бериш билан боғлиқ музока ўтказишдан ҳеч қандай ғаразли мақсад кўзламаяпти. Россия ва Украина ўртасида Истанбулда кечадиган мулоқот ижобий натижа бериши эҳтимоли бор. Бу хунрезликка чек қўйиш вақти келди. Туркиянинг саъй-ҳаракати айнан шунга қаратилган.
Россия Президенти Владимир Путин аввалроқ Украинага 15 май куни Истанбулда ҳеч қандай шартсиз бевосита музокарани давом эттириш таклифини киритиб, томонлар ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиши мумкинлигини истисно этмаган.