French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия- Украина: Халқаро спорт мусобақаларининг тақдири нима бўлади?
10:42 / 2022-02-23

Ҳар икки давлат сиёсатидаги муносабатларнинг танглиги дунё аҳли қатори халқаро спорт ташкилотларини ҳам ташвишга солмоқда.

Жорий йил давомида ҳар икки мамлакатда бир қатор халқаро спорт мусобақалари, чемпионатлар, жаҳон кубоги босқичлари, саралаш мусобақалари ўтказилиши белгиланганди. Энди уларнинг тақдири нима бўлади?

Вазиятнинг минтақада кундан кунга совуқлашиб бораётгани нуфузли спорт тадбирларини ташкил этишга соя солиши эҳтимолдан йироқ эмас, албатта. Лекин ҳозирча бирон бир Халқаро спорт федерацияси тақвим режасидаги турнирларни бекор қилганича йўқ.

Лекин шундай бўлса-да, Халқаро спорт федерациялари календарь режага асосан Россияда чанғи спорти бўйича ўтиши белгиланган 8 та жаҳон кубоги босқич мусобақаларини, волейбол бўйича 26 август — 11 сентябрь кунлари 10 та шаҳарда ўтадиган эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатини, сузиш бўйича Қозонда бўладиган 4 та тоифадаги жаҳон чемпионатларини, сентябрда Украинада гребля бўйича ташкил этилиши кутилаётган дунё биринчилиги ва бошқа халқаро мусобақалар кўрсатилган муддатларда ташкил этилишини айтишмоқда. 

Аммо жорий йилнинг 28 майида Россиянинг шимолий дарвозаси Санкт-Петербургда футбол бўйича ўтиши лозим бўлган Европа чемпионлар лигасининг финал ўйини масаласи кўҳна қитъа сиёсий элитаси томонидан кенг муҳокама қилинаётганлиги бу масала УЕФА ва ФИФА ижроия қўмитаси, ҳаттоки Халқаро олимпия қўмитаси аъзоларини ҳам безовта қила бошлади.

Буюк Британия сиёсатчилари УЕФАдан Россияда ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш ҳамда Чемпионлар лигаси билан боғлиқ футбол ўйинларини бекор қилишни талаб қилиб чиқишди ва бунга бир қатор далилларни келтириб ўтишган. 

УЕФА мутасаддилари қироллик мамлакати сиёсатчиларининг салбий муносабатларига аниқ жавоб бермаган бўлса-да, Халқаро олимпия қўмитаси сўровига “Россия—Украина теграсидаги ҳолат доимий кузатувда, ҳозирча ўйинларни бекор қилиш ёки уни бошқа ҳудудга кўчириш масаласи кун тартибида эмас”лиги юзасидан муносабат билдириб ўтишди.

Мазкур масаланинг қай тарзда ечим топиши айни пайтгача туманли кўринишда бўлиб турибди. Европадаги айрим оммавий ахборот воситалари, мутахассислар ҳар икки мамлакат Украина ва Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионати саралашларини қарама-қаршиликлардан ҳоли давлатларга ўтказиш, Европа чемпионлар лигасининг финал ўйини муддатини 28 май кунига қолдирган ҳолатда уни ҳам қитъанинг ўзга бир шаҳрида ташкил этиш ташаббусини илгари сурмоқда.

Т. Рўзиев, ЎзА