УЕФА расмий веб-сайтида Россия жамоалари ташкилот тизимидаги турнирларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилингани ҳақидаги қарор эълон қилинди.
Ушбу ҳужжат 11 банддан иборат бўлиб, тақиқ жамланмаси қуйидагиларни қамраб олган.
– Россия аёллар термаси жорий йил ёзда ўтадиган «Евро-2022»да қатнашмайди. «C» гуруҳида жамоа ўрнини Португалия эгаллайди;
- УЕФА шафелигида еврокубокнинг кейинги мавсуми РФсиз ўтади;
- Тузилманинг халқаро фаолиятига салбий таъсири эҳтимоли мавжудлиги сабабли 2028/2032 йилларда Европа чемпионатини ўтказиш бўйича Россия даъвогарлиги қабул қилинмайди;
– Россия терма жамоаси Миллатлар лигасининг иккинчи дивизион гуруҳида ўйнамайди ва ўз-ўзидан охирги - 4-ўринда, шунингдек «Б» лигаси барча жамоалари рейтингида 16-ўринда қолади;
- «U-21» терма жамоасининг Европа чемпионати саралашидаги гуруҳ натижаси бекор қилинди, гуруҳ таркиби 5 жамоадан иборат бўлади;
- Россия аёллар терма жамоасининг «Жаҳон чемпионати-2023» натижаси бекор қилинди;
– Россия аёллар терма жамоаси футзал бўйича "финалда тўртта" баҳсида ўйнамайди. Украина, Португалия ва Испания билан квартетдаги тўртинчи жой Венгрияга топширилади;
– 2022/23 мавсумида Россия клублари футзал бўйича Чемпионлар лигасида ўйнамайди;
– Россия U-17 ва U-19 терма жамоалари тегишли мусобақалардан четлатилди;
– Россия 2022/23 мавсумининг Ҳудудлар кубогида иштирок этмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФИФА Россияни саралаш ўйинларидан четлаштирган ҳолда Польша терма жамоасига қарши «ЖЧ-2022» саралашида жамоага техник мағлубият ёзилганди.
Т. Рўзиев, ЎзА