Россия Туркия ва Сурия ўртасида воситачи бўлишга тайёр
Россия Федерацияси Сурия ва Туркия ўртасида воситачи бўлиб, икки давлат раҳбарлариг музокара ўтказиши учун платформа яратишга тайёр. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов “RT Arabic” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди. Баёнотда, жумладан, шундай дейилган:
- Ишончим комилки, бундай музокарани ўтказишда жиддий ва аниқ ёндашув зарур. Учрашув фақат расмий хусусиятга эга бўлмаслиги, охир-оқибат Сурия ва Туркия учун зарур ижобий натижага олиб келиши лозим бўлади. Россия икки томоннинг розилиги билан шундай қадамни олқишлайди. Биз суриялик дўстларимиз ва турк ҳамкорларимиз музокара ўтказиши учун шароит яратиб беришга тайёрлигимизни маълум қиламиз ва воситачилик қилишдан хурсанд бўламиз.