Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг Aфғонистон билан чегара яқинидаги машқлари якунланди
14:20 / 2021-08-10

Aфғонистон билан чегарадан 20 километр узоқликдаги Харб-Майдон полигонида Россия, Тожикистон ва Ўзбекистондан 2,5 минг ҳарбий хизматчи иштирокида қўшма машғулотлар якунланди.

Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ қўмондони генерал-полковник Aлександр Лапин маълум қилди.

Тожикистон Мудофаа вазири Шерали Мирзо бундай антитеррор машқлари уч мамлакат ҳарбий ҳамкорлик тарихида биринчи марта ўтказилганини қайд этди.

"Биз Тожикистон, Ўзбекистон ва Россия Федерацияси қуролли кучларининг қўшма машғулотларини якунламоқдамиз. Биринчи марта тўпланган тажрибага асосланиб, авиация, разведка, ўт ўчириш мажмуалари ва қўниш усулларини қўлладик", - деди Лапин.

Таъкидланишича, машғулотлар Aфғонистондаги вазиятнинг кескинлашуви ва радикал террористик гуруҳларнинг Марказий Осиё минтақасининг чегарадош мамлакатларига кириб келиш хавфи фонида ўтказилган.  

Ҳарбий машғулотларда Россиянинг Ми-24 ҳужум вертолётлари ва турли модификациядаги Ми-8 транспорт-жанговар вертолётлари иштирок этган.

Марказий ҳарбий округ қўмондонининг айтишича, бўлажак қўшма ҳаракатлар ҳарбий жамоани мустаҳкамлашга, мамлакатларимизни ҳарбий тажовуздан ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи, генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов ҳам Aфғонистондаги вазиятдан хавотирда эканини билдирган.  

- Вазият биздан доимо ҳушёр бўлишни ва жанговар тайёргарликни сақлашимизни талаб қилади, - деди у.

Тафсилотлар шуни кўрсатадики, ҳаво ҳужуми натижасида вертолёт экипажлари юздан ортиқ нишонларга зарба берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Aфғонистон чегараси яқинидаги Термиз полигонида маневрларда қатнашган ҳарбий хизматчиларини Ўзбекистондан олиб чиққан эди.