Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Россия томонидан санкцияларга қарши жавоб чоралари кўрилади”
11:55 / 2021-11-12

Россиянинг АҚШ ва Евроиттифоқ билан муносабатлари ҳисобга олинса, “Аэрофлот”га санкциялар жорий қилинган тақдирда, табиийки, Россия томонидан жавоб чоралари кўрилади, деди “Финам” молиявий гуруҳи таҳлилчиси Наталия Пирьева.

“REGNUM” хабарига қараганда, “Россиянинг аксилсанкциялари оқибати АҚШ ва Евроиттифоқнинг ўзи учун оғриқли бўлади. Ғарб авиаташувчиларининг аксарияти Россия ҳудудидан учиб ўтолмаслиги туфайли анча зарар кўради. Авиаташувчиларнинг пандемия таназзулидан тикланиши оғир кечаётган шароитда бундай икки томонлама тақиқлар ҳалокатли оқибатларни келтириб чиқаради”, деди таҳлилчи.  

Аввалроқ “Bloomberg” Евроиттифоқ миграция таназзули туфайли “Аэрофлот” ва “Turkish Airlines”га санкция жорий қилиши мумкинлигини маълум қилганди.