Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия ТИВ Брюсселни Беларус ҳукумати билан биргаликда мигрантлар оқими муаммосини ечишга чақирди
10:03 / 2021-10-22

Ғарбнинг била туриб қилган иғвогарлик ҳаракатлари Евроиттифоқдаги миграция таназзулини вужудга келтирди, деди Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова.

“REGNUM” хабарига кўра, Захарова: “Евроиттифоқ давлатлари атайин Беларусдаги ички вазиятни кескинлаштирмоқда. Айни мана шу ташқи таъсирлар кучайиши шароитида мамлакатдаги ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар бор кучини ички барқарорликка сафарбар этишига тўғри келаяпти”, деб таъкидлади.  

Россиялик дипломат Брюсселни Беларус ҳукумати билан биргаликда мигрантлар оқими муаммосини ечишга чақирди, ваҳоланки, Беларус ҳукумати бир неча бор ўзаро ҳамкорликка чақирган, деди у.

З.Мирзабоева, ЎзА