Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот тўғрисида
19:55 / 2020-09-03

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди.


Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Томонлар Ўзбекистоннинг МДҲдаги раислиги ва Россиянинг ШҲТдаги раислиги доирасида ўтказилиши кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш бўйича фикр алмашдилар.

Турли даражадаги бўлажак икки томонлама тадбирлар, жумладан ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон - Россия қўшма комиссияси ва Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши жадвали ва бошқа ташкилий масалалар кўриб чиқилди.