Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия Таълим ва фан вазири МИСиСнинг Олмалиқ шаҳридаги филиали фаолияти билан танишди
14:24 / 2024-05-03

Россия Таълим ва фан вазири Валерий Фальков Ўзбекистонга ташрифи доирасида МИСиСнинг Олмалиқ шаҳридаги филиалида бўлди.

Ушбу филиал 2018 йилдан буён Ўзбекистон кон-металлургия саноати учун юқори малакали кадрлар тайёрлаб келмоқда. Бу ерда 850 дан ортиқ талаба таҳсил олади. Олийгоҳ “Олмалиқ КМК”, “Навоий КМК”, "Ўзметкомбинат", "Ўзвтортсветмет" ва бошқалар учун кадрлар тайёрлаб беради. 

Вазир бу ерда таълим юқори даражада ташкил этилганини қайд этди.  

– Ўзбекистонга биринчи келишим ва шуни айтишим мумкинки, ОТМлари мукаммал жиҳозланган, кадрлар тайёрлаш жараёни мутахассислар ким ва нима учун тайёрланаётганини яхши тушунган ҳолда ташкил қилинган. Энг асосийси, ушбу ОТМларда мен талабаларнинг ёниб турган кўзларини кўрдим. Биз бундан буён ҳам фаол ишлашимиз, мамлакатларимизни янада ривожлантириш йўлида билим ва кўникмаларни оширишимиз керак.  

Филиалнинг фаол ва уйғун ривожланаётганини кўриб турибмиз. Бу ерда юқори сифатли олий таълим олиш, ёшларни мамлакатларимиз ўртасидаги дўстликнинг барча динамикасини чуқур англаган ҳолда тарбиялаш учун керакли имкониятлар яратилган, – деди Россия Таълим ва фан вазири.  

Ташриф якунида вазир таълим муассасаси ҳудудида ўтказилган кўчат экиш маросимида иштирок этди.  

М.Қосимова, ЎзА