Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия рубли билан ишлаган Қирғизистон банклари санкцияга учради
10:48 / 2025-08-23

Россия рублида амалиёт ўтказишга рухсат олган Қирғизистон банклари Ғарб давлатлари санкциявий босимига учради. Бу ҳақда Президент Садир Жапаров “Кабар” агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, хатарни имкон даражасида камайтириш учун расмийлар бир муассаса - давлатга тегишли “Керемет” банки мисолида рубль орқали ҳисоб-китобни марказлаштиришга қарор қилди.

- Мамлакатда 21 банк фаолият юритмоқда, - деди Жапаров. - Хусусий банклар санкция таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш учун Россия рубли билан фақат давлатга қарашли “Керемет” банки ишлайди, деган қарорга келдик. Ҳар қандай амалиёт давлат назорати остида амалга оширилиб, фойда бюджетга тушади.

С.Раҳимов, ЎзА