Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия расмий вакили Курил оролларини ижарага берилишига оид хабарларни рад этди
09:56 / 2021-12-07

Курил оролларини ижарага бериш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас.

Россия президентининг Узоқ Шарқдаги ваколатли вакили Юрий Трутнев воқеалар бундай ривожига нисбатан шу тариқа изоҳ берди, дейилади “РИА Новости” хабарида.

У Курилл Россияники бўлган ва шундай бўлиб қолади, деб таъкидлади.

Аввалроқ Сахалин губернатори Валерий Лимареноко Даниянинг қайта тикланувчи энергия манбаларига доир инвестиция билан шуғулланувчи  “Copenhagen Offshore Partners” компанияси шимолий Курил гуруҳидаги Шумшу оролини ижарага олишини маълум қилган. Кейинроқ унинг матбуот котиби Светлана Литвинова ороллар тўлалигича ижарага берилмаслигига аниқлик киритганди.

Унингча, Шумшу оролининг бир қисминигина ижарага бериш имкони кўриб чиқилмоқда.