Россия Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамини жўнатди
Россия Федерацияси Қирғиз Республикасига навбатдаги озиқ-овқат гуманитар ёрдамини етказди. Бу ҳақда БМТнинг Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) маълум қилди.
Унга кўра, умумий ҳажми 1 минг 147 тоннадан ортиқ бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари Бишкек ва Ўш шаҳарларидаги омборларга жойлаштирилган. Ушбу ёрдам мамлакат бўйлаб ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Дастур доирасида тахминан 4,6 минг оила буғдой уни ва ўсимлик ёғи билан таъминланади. Қайд этилишича, Россия Федерацияси сўнгги 15 йилда БМТ Бутунжаҳон озиқ-овқат дастурининг энг йирик сармоядорларидан бири ҳисобланади.
Д.Ҳакимов, ЎзА