Россия Президенти Владимир Путин ташриф билан Қозоғистонга келади
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Россия ва Хитой элчиларини қабул қилди, деб ёзмоқда «Казинформ» агентлиги Оқўрда матбуот хизматига таяниб.
Россия Федерацияси элчиси Алексей Бородавкин билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида давлат раҳбари Президент Владимир Путиннинг жорий йилда Қозоғистонга кутилаётган ташрифи, шунингдек, жорий йил кузда Қостанай вилоятида бўлиб ўтадиган ҳудудларлараро XIX-форуми муҳим эканини таъкидлаган.
Бундан ташқари, Қозоғистон – Россия ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликнинг ҳозирги аҳволи ҳамда истиқболлари ҳам муҳокама қилингани айтилмоқда мазкур хабарда.