Россия президенти мамлакатда камбағаллик даражаси пасайганини қайд этди
Путиннинг айтишича, пандемия шароитида камбағалликка яқин ҳолатга тушиб қолувчилар кўпайиши исталган мамлакатда учрайди.
Россияда камбағаллик даражаси кейинги 20 йил давомида икки баравардан кўпроқ марта камайди, ваҳоланки, бу борада ҳозирги аҳвол ҳам қониқарли эмас албатта, деди Россия президенти Владимир Путин «Россия чорлайди» форумида.
Путиннинг айтишича, пандемия шароитида камбағалликка яқин ҳолатга тушиб қолувчилар кўпайиши исталган мамлакатда учрайди.
«Афсуски, бу ҳолат Россияга ҳам тааллуқли», деди президент ва бундай инсонлар сони 2000 йилда Россияда 40 миллион бўлгани, ҳозирда эса, сезиларли камайганини эслатди.