Россия Президенти: “Америка долларига жиддий зарба берилди”
Америка долларининг асосий захира валютаси сифатидаги ишончга жиддий зарба берилди, деди Россия Президенти Владимир Путин.
“РИА Новости” хабарига кўра, ҳудудларни қўллаб-қувватлашга бағишланган йиғилишда Путин: “Бутун глобал иқтисодиёт ва савдо муносабатларига, Америка долларининг дунё бўйлаб асосий захира валютаси сифатидаги ишончга жиддий зарба берилди”, деб таъкидлаган.
Россия раҳбарининг айтишича, Ғарбнинг ўзи “дунёвий инфляция спиралини” ҳаракатга тушириб юборди, бу эса, қашшоқлик даражасининг ошиши ва қочоқларнинг кўпайишига олиб келди. Аввалроқ Россия молия вазири Антон Силуанов Ғарб давлатлари Россия олтин захираларининг деярли ярми, яъни тахминан 300 миллиард доллар ҳаракатдан тўхтатиб қўйганини маълум қилганди.