Россия пандемияга қарши курашиш учун ЯИМнинг 4,5 фоизини ажратган
Россия пандемияга қарши курашиш мақсадида ЯИМнинг 4,5 фоизини ажратган. Бу маблағлардан самарали фойдаланилди, деди Россия Президенти Владимир Путин ТASS ахборот агентлиги томонидан ташкил этилган учрашувда.
Президентнинг сўзларига кўра, айрим соҳаларга катта эътибор қаратилмоқда. Шу жумладан, ҳукумат кўплаб иш ўринларини сақлаб қолишга муваффақ бўлган.
Россияда ишсизлик 4,7 фоиздан қарийб 6 фоизгача ўсган бўлса-да, меҳнат бозорини тиклашга бўлган ҳаракат давом этмоқда.
Ҳозирги пайтда Россияда ишсизлик даражаси 5,2 фоизни ташкил қиляпти. Йил охирига қадар бу кўрсаткич 5 фоиздан пастлаши режалаштирилган. Келгуси йилга келиб эса инқирозгача бўлган 4,7 фоиз даражасига қайтилади.
"Пандемия туфайли иқтисодиётда сезиларли даражада пасайиш кузатилди. Шунга қарамай, мамлакат иқтисодиёти учун таназзул глобал даражада эмас", - деди Россия раҳбари.