French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия-Ўзбекистон иккинчи таълим форуми бўлиб ўтмоқда
11:08 / 2021-11-17

Таълим тизимида халқаро ҳамкорлик масалалари муҳим аҳамият касб этади. Олий таълим тизимини ислоҳ қилиш, такомиллаштириш, илғор тажрибаларни ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш мақсадида халқаро тажрибалар ўрганилади.

Жорий йил 16-17 ноябръ кунлари М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетида Россия ректорлар Кенгашининг ташкилий кўмагида Россия-Ўзбекистон иккинчи таълим форуми бўлиб ўтмоқда.

Форумда Ўзбекистон ва Россиянинг вазирлик ва ташкилотлари раҳбарлари, икки давлатнинг Фанлар академияси президентлари ҳамда етакчи ОТМларининг 100 дан зиёд ректорлари қатнашмоқда.

Форумнинг асосий мавзулари сифатида кадрлар тайёрлаш соҳасида икки давлат ҳамкорлигининг асосий йўналишларини муҳокама қилиш, Россия ва Ўзбекистон давлатлари ўртасидаги илмий ҳамкорлик, икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда рус тилини ўқитиш ва тарғиб этиш ҳамда гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш, икки давлат таълим тизимларини мактабгача таълим ва тарбия даражасидан олий таълимгача интеграциялаш тажрибаси ва истиқболлари каби масалалар танлаб олинган.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори, профессор Ином Маджидов ва Россия Ректорлар кенгаши президенти, М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети ректори Виктор Садовничий модераторлигида ташкил этилган форум доирасида икки давлатнинг олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланиши кўзда тутилган.

Жумладан, Ўзбекистон Миллий университети ва Олтой давлат университети ўртасида таълим ва илмий соҳада ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 

Унга асосан икки олий таълим муассасалари ўртасида талаба ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви, халқаро илмий лоийиҳаларда иштирок этиш ҳамда ҳамкорликда илмий ва ўқув нашрларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Файзулло Яҳёев, ЎзА