Ўтган ҳафта 8 майдан 13 май санасигача эълон қилинган тафсилотлар билан танишинг:
- Янгиланган Конституцияни ҳаётга жорий этиш бўйича чора-тадбирлар муҳокама қилинди;
- Президентнинг “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди;
- Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россия Федерациясида бўлди. Икки давлат раҳбарлари томонлараро муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар;
- Шавкат Мирзиёев Москвага амалий ташриф доирасида 9 май куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан учрашув ўтказди;
- Айни пайтда Халқ банкига қарашли банкоматлардан Humo ва UzCard банк картасидаги пулларни нақдлаштириш мумкин;
- Энди Хитой тажрибаси асосида, ҳар бир вилоятда биттадан туманни камбағалликдан чиқариш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади;
- Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди.
Батафсил видеода:
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/c5eQBsbw0Q8" title="ҲАФТА ТАФСИЛОТИ: Россия-Ўзбекистон: Икки давлат раҳбарлари учрашувидан нималар кутилмоқда?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>