Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия ойига 30 миллион дозада Sputnik V ишлаб чиқариши мумкин 
18:40 / 2021-06-03

Россияда ойига тахминан 30 миллион дозада Sputnik V вакцинаси ишлаб чиқарилиши мумкин, деди Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Санк-Петербург халқаро иқтисодий форумида.

Унинг сўзларига кўра, энди Россия корхоналари ойига 30 миллион дозада вакцина ишлаб чиқаради ва оммавий эмлашга бўлган талабни қоплашга тайёр.

TASS агентлиги хабар беришича, ҳозиргача Россиянинг Sputnik V вакцинаси 66 мамлакатда рўйхатдан ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми 2-5 июнь кунлари бўлиб ўтмоқда. Форумнинг бизнес дастури глобал ва Россия иқтисодиёти, ижтимоий муаммолар ва технологик ривожланиш масалаларига бағишланади.