Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия Никарагуа, Венесуэла ва Кубада разведка маркази ташкил этиши мумкин
13:55 / 2022-02-05

Украина шарқидаги вазият кескинлашуви шароитида Россия Никарагуа, Венесуэла ва Кубада разведка маркази ташкил қилиб, ҳарбий-ҳаво кучлари моддий-техник таъминоти пунктларини очиши, шу мамлакатларга ҳарбий мутахассислар юбориши мумкин, дейишмоқда “РИА Новости” ўтказган сўровга жавобан таҳлилчилар.

Аввалроқ Россиянинг Никарагуа, Гондурас ва Сальвадордаги элчиси Александр Хохоликов Никарагуа қонунига мувофиқ, мамлакатда бошқа давлат, жумладан, Россиянинг ҳам аскарлари, ҳарбий техникаси тажриба алмашиш, қўшма машғулот ўтказиш ва жиноятчиликка қарши биргаликда курашиш мақсадида жойлаштирилиши мумкинлигини айтганди.