Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия мактабларида тарбиявий ишлар бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади
09:38 / 2020-12-28

2021 йилдан бошлаб Россиянинг қатор ҳудудларидаги мактабларда янги иш ўрни жорий этилади.

Мактабда мутахассис тарбиявий ишлар бўйича маслаҳатчи лавозимидаги фаолиятини бошлайди.  

Мамлакат таълим вазири маҳаллий газетага берган интервьюсида шуни маълум қилди, дейилади “RBK” хабарида.  

Янги лавозим қатор ҳудудларда синов тариқасида жорий этилади. Бунда мутахассислар тарбиявий масалада мактаблараро ва бошқа муассасалар билан ҳамкорликдаги ишларга алоҳида эътибор қаратиши кўзда тутилган.

“Бу ҳам тарбиядаги муҳим жиҳат”, деб қайд этган вазир.