Россия компаниялари ҳам электромобил ишлаб чиқаришга киришмоқда
Россиянинг “Москва политехника” ва “Автотор” компаниялари ҳамкорликда “Amber” рус электромобили ишлаб чиқириш режасини тақдим этди, дея хабар бермоқда РФ ахборот воситалари. Ушбу машинанинг асосий қисмлар – мотор, инвертор, бошқарув платоси ва аккумулятор Россияда ишлаб чиқарилади.
Автомобиль “шаҳар шароити учун ихчам ва арзон русум” сифатида тавсия этилиши кутиляпти.
Дастлабки бешта машина келгуси йил сертификат учун тақдим этилади. “Автотор” компанияси вакили сўзларига кўра, айни пайт 2025 йилдан оммавий ишлаб чиқаришга йўналтириладиган мазкур электромобилнинг кўриниши ҳозирги мавжуд дизайнлардан фарқ қилиши устида иш олиб бориляпти.
Т.Рўзиев, ЎзА