Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия Херсонни ўққа тутди: 4 киши ҳалок бўлди (+видео)
20:42 / 2026-03-02

Бугунги халқаро воқеалар шарҳида АҚШнинг Техас штатидаги отишма, Россия қўшинларининг Херсонга артиллерия зарбалари, БААнинг Эрон билан дипломатик алоқаларни узиши, Кобул осмонида Покистон ҳарбий самолётларининг нишонга олиниши, Бельгия томонидан Россиянинг “соя флоти”га тегишли танкернинг қўлга олиниши, Шимолий Корея раҳбарининг саноат бўйича баёноти ҳамда Toyota компаниясининг 30 миллиард долларлик таклифи ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/jXJIKUtQ47Y" title="Rossiya Xersonni oʻqqa tutdi: 4 kishi halok boʻldi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Техасдаги бар яқинида отишма: уч киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Техас штати пойтахти Остин шаҳрида жойлашган бар атрофида содир бўлган отишма оқибатида уч киши, жумладан гумонланувчи ҳам ҳалок бўлди, 14 нафар киши жароҳат олди. Полиция ҳодиса жойига бир дақиқадан кам вақт ичида етиб келганини маълум қилди. ФҚБ тергов олиб бормоқда, ҳодисанинг террорчилик билан боғлиқ эҳтимоли ҳам кўриб чиқилмоқда.

Россия Херсонни ўққа тутди: қурбонлар бор

Россия қўшинлари Херсон шаҳрининг турар жой ҳудудларига артиллерия зарбалари берди. Ҳужум натижасида тўрт нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, яраланганлар ҳам бор. Шу куни Харьков шаҳри ҳам дрон ва ракета ҳужумларига учрагани, айрим инфратузилма объектлари шикастлангани маълум қилинди.

БАА Эрон билан дипломатик алоқаларни узди

Бирлашган Араб Амирликлари Эрон томонидан амалга оширилган ракета зарбаларидан сўнг Теҳрондаги элчихонасини ёпиш ва дипломатик ходимларни чақириб олишга қарор қилди. Расмий баёнотда ҳужумлар мамлакат суверенитети ва халқаро ҳуқуқнинг бузилиши сифатида баҳоланган. Айрим дронлар Дубай халқаро аэропорти ва бошқа инфратузилма объектларига зарар етказгани айтилмоқда.

Кобул осмонида Покистон ҳарбий самолётлари нишонга олинди

Афғонистон пойтахти Кобул осмонида Покистон ҳарбий самолётлари ўққа тутилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Манбалар портлаш овозлари эшитилганини маълум қилган, аммо расмий талaфотлар ҳақида аниқ маълумот берилмаган. Ҳодиса минтақадаги геосиёсий кескинлик фонида юз берган.

Бельгия Россиянинг “соя флоти”га тегишли танкерни қўлга олди

Бельгия ҳарбийлари Франция кўмагида Россиянинг “соя флоти”га алоқадор деб гумон қилинган Ethera нефть танкерини тўхтатиб, Зебрюгге портига олиб келди. Расмийларга кўра, кема қалбаки ҳужжатлар билан ҳаракатланган бўлиши мумкин. Мазкур флот Россияга нисбатан жорий этилган санкцияларни четлаб ўтишда қўлланилаётгани таъкидланмоқда.

Шимолий Корея раҳбари саноат ишлаб чиқаришини оширишга чақирди

Шимолий Корея раҳбари партия конгрессидан сўнг Сангвон цемент мажмуасига ташриф буюриб, ишлаб чиқариш ҳажмини максимал даражага етказиш бўйича топшириқ берди. Унинг таъкидлашича, корхона Пхеньяндаги йирик қурилиш лойиҳаларида муҳим ўрин тутмоқда. Мамлакатда янги қурилиш дастурлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Toyota етказиб берувчи компания учун таклифни 30 миллиард долларга оширди

Toyota компанияси ўзининг асосий етказиб берувчиларидан бири акцияларини сотиб олиш бўйича таклифини 30 миллиард долларгача оширди. Янги таклиф аввалгисига нисбатан юқорироқ баҳоланди ва инвесторлар томонидан ижобий қабул қилинди. Elliott инвестиция фонди бу қарорни акционерлар манфаатини ҳимоя қилишдаги ютуқ сифатида баҳоламоқда.

Нозимбек Мардонов, Ёқуб Мелибоев ЎзА