Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия Халқлар дўстлиги университети вакиллари Наманганда
18:09 / 2021-06-07

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Россия Халқлар дўстлиги университети ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик доирасида Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар рус тилига ўқитилмоқда.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Наманган вилояти филиали ҳамда РХДУнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари иштирокида вилоят “Ишга марҳамат” мономаркази ҳамда Тўрақўрғон касб-ҳунарга ўқитиш марказида фуқароларни рус тилига ўқитиш ишлари ўрганилиб, келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

Ўрганиш давомида мамлакатимизда меҳнат миграциясини ривожлантириш, хорижда ишлаш истагидаги фуқароларга касб-ҳунар ва чет тилини ўргатиш орқали юқори маошли иш ўринларига жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар алоҳида таъкидланди.

Маълумот ўрнида, шу кунга қадар Тўрақўрғон касб-ҳунарга ўқитиш марказида 35 нафар фуқаро Россия Халқлар дўстлиги университети дастури бўйича ўқитилган.