“Россия Ғарбнинг музокараларга тайёрлигини олқишлайди”
Россия ўзининг хавфсизлик кафолатлари бўйича таклифларига доир музокараларга Ғарбнинг тайёр эканини олқишлайди, дейилади Кремль расмий вакили Дмитрий Песков баёнотида.
“INTERFAX.RU” хабарида эслатилишича, аввалроқ АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Россия таклифларида қабул қилиб бўлмайдигани билан бир қаторда муҳокама қилиш мумкин бўладиганлари ҳам борлигини айтганди.
Брифингда Песковдан “Россия томони таклифларни мувофиқлаштириш ёки ён беришга тайёрми”, деб сўралди. Песков: “Музокараларга тайёрликнинг ўзиёқ – яхши. Таклифлар номига ўтказилмаслиги учун муҳокамалар мақсадли ва узоққа чўзилмайдиган бўлиши муҳим”, деб жавоб берди.