French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия Федерацияси Президенти Владимир Владимирович Путиннинг «Валдай» халқаро мунозара клуби Х Осиё конференцияси иштирокчилари, ташкилотчилари ва меҳмонларига қутлови
13:30 / 2019-11-11

Азиз дўстлар!


Азиз дўстлар!

Сизни «Валдай» халқаро мунозара клуби Х Осиё конференцияси очилиши муносабати билан қутлайман.

Ўзбекистоннинг қадимий ва гўзал шаҳарларидан бири бўлмиш Самарқандда ўтказилаётган ушбу нуфузли анжуман "Валдай" клубида Шарқ йили дастурига якун ясайди.

Халқаро экспертлар жамияти томонидан Осиёга қаратилаётган эътибор ҳақиқатдан ҳам асослидир — энг йирик ва дунёда аҳолиси зич жойлашган ушбу минтақанинг жаҳон сиёсати ва иқтисодиётидаги роли тобора кучайиб бормоқда. Бу ерда транспорт, коммуникация ва энергетика инфратузилмаси, юқори технологиялар ва фундаментал фан жадал ривожланмоқда.

Конференция долзaрб мавзуга – глобал таҳдидлар ва хавфлар шароитида Марказий Осиёда ва бутун Евроосиё минтақасида кўп томонлама ҳамкорлик қилиш имкониятларига бағишланган. Сизнинг олдингизда мавжуд минтақавий бирлашмалар фаолиятининг турли жиҳатларини кўриб чиқиш, интеграция жараёнларининг жорий ҳолати ва истиқболларини, шунингдек, кўп соҳаларда давлатлараро кооперация салоҳиятини баҳолаш вазифалари турибди.

Россия минтақанинг барча давлатлари билан ўзаро амалий, тенг ҳуқуқли асосда ҳамкорлик қилишга тайёр. Биз Евроосиё минтақасидаги тинчлик ва фаровонлик глобал кўламдаги хавфсизлик ва барқарорликнинг муҳим шарти экани тўғрисидаги фикрга таянамиз.

Биз учун дўст бўлган Ўзбекистон раҳбариятига, конференцияга тайёргарлик кўришда иштирок этганларга миннатдорлик билдирган ҳолда, унинг иштирокчиларига қизиқарли ва самарали музокараларни тилаб қоламан.

Москва, Кремль
2019 йил 11 ноябрь