Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия Федерациясидаги юртдошларимиз билан учрашув ўтказилди
15:05 / 2022-08-19

Россия Федерациясидаги юртдошларимиз иш ва яшаш шароитларини ўрганиш ҳамда иш берувчилар билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида республика ишчи гуруҳи аъзолари ушбу давлатда бўлиб турибди.

Ташриф доирасида Ишчи гуруҳи аъзолари Хабаровск ўлкасидаги ўзбек диаспораси вакиллари, фаол ватандошлар ва меҳнат мигрантлари билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий ислоҳотлар, хусусан, меҳнат миграциясини тартибга солиш ҳамда меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш борасидаги мавжуд имкониятлар тўғрисида маълумот берилиб, ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, Хабаровск ўлкаси иш берувчилари ва тадбиркорлари билан бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон фуқароларини қурилиш ва ишлаб чиқариш соҳаларига ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Ишчи гуруҳ ташрифи давом этмоқда.