Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия Федерацияси маданият вазири: “Маданий алоқаларни янада ривожлантириш лозим”
21:42 / 2022-05-18

Россия Федерацияси маданият вазири Oльга Любимова Самарқандга ташриф буюрди. У Регистон майдонидаги Тиллакори мадрасасида маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларига интервью берди.

– Россия ва Ўзбекистон ўртасида маданият, санъат, туризм соҳаларида кўп ишларни амалга оширишимиз, тарихий қарор топган алоқаларни ривожлантиришимиз лозим, – деди Ольга Любимова. 

[gallery-7156]

– Россияда Ўзбекистонга, бу ердаги тарихий-маданий меросга, музейлар ва бошқа маданият масканларига қизиқиш жуда юқори. Ўз навбатида ўзбекистонликлар ҳам бизнинг маданиятимизга, дунёга машҳур музейларимиз ва улардаги кўргазмаларга қизиқишади. Бунинг учун икки томон вазирликлари одамларга имконият, шароит яратиб беришимиз лозим. Қаранг, қандай гўзал, бетакрор жойда турибмиз. Бу – мўъзижа, ундан ҳамма баҳраманд бўлгиси келади. 

Яна бир жиҳатни айтиб ўтишим керак, Россия Федерацияси маданият порталининг тажрибаси – рақамлаштириш бугун бошқа давлатлар томонидан ҳам эътироф этилмоқда. Биз бу борада ўзбекистонлик ҳамкасбларимизга ёрдам беришга тайёрмиз. Шунингдек, ўзимиз ҳам бу ерда мавжуд ижобий тажрибаларни ўзлаштирамиз.

Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА