Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши делегацияси билан учрашув
17:22 / 2021-06-09

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоларининг Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгашининг Ижтимоий сиёсат бўйича қўмитаси аъзоси Ю.Архаров бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Делегация аъзоларига Ўзбекистонда ижтимоий соҳада қонунчиликни такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, таълим, соғлиқни сақлаш ва илмий фаолият йўналишларида Олий Мажлис томонидан қабул қилинган қонунлар, соҳада амалга оширилган ислоҳотлар ва келгусидаги режалар ҳақида маълумотлар берилди.

 

Бундан ташқари, МДҲ давлатлари Парламентлар Ассамблеясининг Россия Федерациясида ўтган саммитида қабул қилинган ҳужжатлар ижроси ҳам муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашувда икки томонлама парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, хусусан, соғлиқни сақлаш соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш масалаларида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

 

ЎзА