Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия, Эрон, Хитой ва Покистон АҚШни Афғонистонга қарши санкцияни бекор қилишга чақирди
11:11 / 2023-04-14

Қўшма Штатлар ва иттифоқчилар Афғонистондаги мураккаб вазият учун масъулиятни ўз зиммаларига олишлари керак. Бу ҳақда кеча Самарқандда бўлиб ўтган Афғонистонга қўшни давлатлар вазирларининг тўртинчи учрашуви якуний қўшма баёнотида айтилган.

Учрашувда қатнашган Эрон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари АҚШ ва иттифоқчилар томонидан Афғонистонга эълон қилинган бир томонлама санкцияни зудлик билан бекор қилиш, афғонларнинг хориждаги активларини қайтариш зарурлигини таъкидлашди. Шунингдек, анжуманда “Афғонистон ва ушбу давлат атрофида ҳарбий базалар” тикланишига қарши фикрлар ҳам билдирилди. Қайд этилишича, бу “минтақавий тинчлик ва барқарорликка ҳисса қўшиш тамойилига зид”.

ЎзА