Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия энди Халқаро сайёҳлик ташкилоти аъзоси эмас
21:30 / 2022-06-11

Россия Халқаро сайёҳлик ташкилоти (ХСТ)ни тарк этди. Бу ҳақдаги фармойишни РФ Бош вазири Михаил Мишустин имзолади. Ҳукумат шу тариқа Ташқи ишлар вазирлиги киритган таклифни қабул қилди.

Қароргоҳи Мадридда жойлашган ХСТ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг туризм соҳасини тараққий эттиришга ихтисослашган ҳукуматлараро муассасаси бўлиб, тузилмага 158 мамлакат аъзо.
Дарвоқе, АҚШ, Буюк Британия, Бельгия, Янги Зеландия каби бир қатор туризми ривожланган мамлакатлар ХСТга кирмаган.  

Апрель ойида Россия - Украина муносабатларини инобатга олиб, ХСТ Россияни сафдан чиқариш тўғрисида таклиф киритди. Ташкилот доирасида бу масала кўриб чиқилгунча, Россиянинг ўзи ХСТдан чиқиши тўғрисида эълон қилди.