Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия дзюдочилари халқаро мусобақаларда IJF байроғи остида қатнашади
08:53 / 2022-03-04

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) россиялик спортчиларнинг халқаро мусобақаларда IJF байроғи ва мадхияси билан иштирок этишига рухсат беради.

Бу ҳақда ташкилот мутасаддиларининг Халқаро олимпия қўмитасига йўллаган мурожаатида айтилди.

Ҳужжатда келтирилишича, жорий йил 28 февралда ХОҚ томонидан халқаро спорт федерацияларига йўлланган баёнотни ХДФ қўллаб қувватлайди. Россия ва Беларусь спорт тузилмалари ҳамда алоҳида шахслари учун ўз давлати рамзларидан фойдаланишга қўйилаётган тақиқ, мазкур давлатларда халқаро мусобақалар ўтказилмаслиги ортидан IJF ҳам бу мамлакатларда ўтказилиши режалаштирилган барча халқаро турнирларни бекор қилди.

Спорт халқлар ўртасида ҳамжиҳатлик, бирдамлик гарови эканлигидан келиб чиқиб, россиялик спортчилар Халқаро дзюдо федерацияси тизимидаги турнир ва чемпионатларда қатнашишга тўла ҳақли, дейилади мурожаатда.

Т. Рўзиев, ЎзА