Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия чегарасида бир ҳафта ичида 60 дан ортиқ самолёт ва учувчисиз ўзи учар қурилмалар разведка олиб борган
11:04 / 2022-02-04

Россия радиолокация станциялари бир ҳафта ичида 63 та хорижий учиш аппаратларининг мамлакат чегараси яқинида разведка олиб борганини аниқлаган. Жума куни "Красная звезда" газетаси Россия мудофаа вазирлиги маълумотларига таяниб шундай хабарни тарқатди.

Хабарда айтилишича, Россия чегараси бўйлаб хорижий давлатларнинг 45 та разведкачи самолётлари ва 18 та учувчисиз ўзи учар қурилмалари жосуслик парвозларини олиб боргани маълум бўлган. Барча парвозлар Россия радиолокация станциялари томонидан қайд этилган.

Бегона парвоз аппаратларининг Россия Федерацияси чегараларини бузиб ўтишига йўл қўймаслик мақсадида Россиянинг жанговар самолётлари икки марта ҳавога кўтарилиб, душман самолётларини кузатиб борган.
Нашрнинг маълум қилишича, душман самолётларининг Россия ҳаво кенгликларига киришига йўл қўйилмаган.