Россия БМТ нинг инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига қайта сайланди
Россия номзодини 158 та мамлакат қўллаб қувватлаган. Умуман, кенгашга 15 давлат сайланган.
Россия тўрт йиллик танаффусдан кейин БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига қайта сайланди, деб маълум қилди Россиянинг БМТдаги доимий ваколатхонаси Twitterда.
Россия номзодини 158 та мамлакат қўллаб қувватлаган. Умуман, кенгашга 15 давлат сайланган.
Россия БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши таркибидан 2016 йил октябр ойида чиқиб кетган эди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаш БМТ тизимидаги ҳукуматлараро орган ҳисобланади. Унинг таркибига 47 та давлат киради. Кенгаш аъзолигига яширин овоз билан уч йиллик муддатга сайланади.