“Россия ахборот урушида мағлуб бўлишга ҳаққи йўқ”
Ҳозирги кунда дунёда барча фронтларда ахборот уруши кузатилмоқда, Россиянинг эса, бу урушда мағлуб бўлишга ҳаққи йўқ, деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.
“REGNUM” эса, унинг: “Шундай вақт келди, барча миқёсдаги ахборот узатиш жараёнини қўрқмасдан “ахборот хуружи” деб атаса бўлади”, деган сўзларини иқтибос ўлароқ келтиради.
Аввалроқ Шойгу Россия қуролли кучлари дунёдаги энг замонавий ва самарали армиялардан бири экани, у мамлакат манфаати ҳамда хавфсизлигини ишончли тарзда химоялай олиши бўйича баёнот берганди.