Россия ҳарбий учувчилари Болтиқ денгизи узра парвоз қилган Бельгия ҳаво кемасини “кузатиб қўйди”
Нотаниш объект РФ чегараси томон ҳаракатланаётган эди", – дейилади хабарномада.
Россиянинг “Су-27” русумли икки қирувчи самолёти Болтиқ денгизи осмонида учаётган Бельгия Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли “F-16” самолётини кузатиб боришди. Бу ҳақда РФ Болтиқ флоти бўйича Ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати ахборот билан таъминлаш бўлимидан хабар тарқатилган.
"Кеча, 2020 йилнинг 24 апрель куни Болтиқ флоти денгиз авиацияси экипажи режадаги учиш машғулотини бажараётган вақтда Болтиқ денгизи устидаги бетараф ҳудудда Болтиқ денгизи ҳаво майдонини назорат қилувчи воситалар ёрдамида ҳаводаги нишон кузатувга олинди. Нотаниш объект РФ чегараси томон ҳаракатланаётган эди", – дейилади хабарномада.
Маълум қилинишича, Россия қирувчи-учувчилари, яқинлашгач, ушбу самолёт Бельгия Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли “F-16” ҳаво кемаси эканини аниқлаб, учоқнинг борт рақамини ҳам қайд этиб қўйишди. Шундан кейин “Су-27” экипажи аъзолари самолётни кузатиб, уча бошлашди.
Хорижий ҳаво кемаси ўз қатнов йўналишини ўзгартиргандан кейингина россиялик учувчилар режадаги ўқув-жанговар машқларини бажаришда давом этишди.