Россия АҚШнинг Ой ресурсларига даъво қилиши масаласини БМТга олиб чиқади
Хабарда айтилишича, мазкур қўмита 2021 йил апрелда учрашув ўтказади.
Бу ҳақда “Роскосмос” давлат корпорацияси матбуот хизмати маълум қилди.
"Сессиянинг кун тартибига ушбу масалага тегишли алоҳида банд қўшилди (Коинат кенгликларидан тинчлик мақсадида фойдаланиш бўйича БМТ Қўмитасига қарашли юридик қўмита)", — деди давлат корпорациядагилар.
Хабарда айтилишича, мазкур қўмита 2021 йил апрелда учрашув ўтказади.
Жорий йилнинг баҳорида АҚШ президенти Дональд Трамп америкаликларнинг коинот ресурсларини ўзлаштиришга бўлган ҳуқуқини мустаҳкамлашга қаратилган фармонни имзолаб, ушбу масалани ярим йил ичида бошқа мамлакатлар билан муҳокама этишга кўрсатма берганди.
Дональд Трампнинг ушбу ташаббусини "Роскосмос"дагилар ўта тажовузкор ва халқаро ҳамкорликка зиён келтиради, деб баҳолашган.
БМТ бош ассамблеяси томонидан 1979 йилда тасдиқланган давлатларнинг Ойда ва ва бошқа коинот жисмларида фаолияти тўғрисидаги Битимнинг 11 бандига кўра, "Ойни унинг устидан суверенитетини эълон қилиш йўли билан ҳам, фойдаланиш ёки босиб олиш йўли билан ҳам, бошқа ҳар қандай йўллар билан ҳам миллий ўзлаштириб олиш тақиқланади".